«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 06:34
ЎЗO‘Z

Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди

13 апр, 16:44 2 861 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Маълумотларга кўра, Хўжайли туманида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар ёшлар ишсиз), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар ёшлар ишсиз), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар ёшлар ишсиз) ишсиз ёшлар «1+1» лойиҳаси билан қамраб олинган холос.

«Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар орасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам бу борадаги аҳвол қониқарсиз», — деди давлат раҳбари.

Шу боис йиғилишда «ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун»
- Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов,
- Фурқат тумани ҳокими Солиев,
- Улуғнор тумани ҳокими Махсудов,

«ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун»
- Шофиркон тумани прокурори,
- Қамаши тумани прокурори,
- Хива тумани ИИБ бошлиғи,
- Чуст тумани ИИБ бошлиғи,

«ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун»
- Хўжайли тумани солиқ идораси раҳбари,
- Ангор тумани солиқ идораси раҳбари лавозимидан озод этилиши эълон қилинган.

«Улар мазкур лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаради», — деб алоҳида таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 71
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 24
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 208
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 85
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 0
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 35
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 20
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Бўлимлар