«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 21:17
ЎЗO‘Z

Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади

12 апр, 22:33 2 248 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қидирувдаги шахс ушлангач 22.8 млн. сўм алимент пулини тўлади Мажбурий ижро бюроси Қўштепа туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 25.04.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Мадрахимовдан икки нафар фарзанди учун ундирувчи Д.Мадрахимова фойдасига алимент ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор Р.Мадрахимов огоҳлантиришларга қарамасдан бирор маротаба ҳам алимент пулини тўламасдан қасддан бўйин товлаб келган. Гарчанд, унга нисбатан Ўзбекитон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан тегишли маъмурий чора кўрилган бўлсада, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

20.01.2021 йилда яшаш манзилини ўзгартириб бу ҳақда Бюронинг Қўштепа туман бўлимига тегишли хабар бермаган қарздор Р.Мадрахимовга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор Фарғона шаҳар Янги аср кўчаси 190-уй 71-хонадонда яшаб келаётганлиги аниқланиб ушбу манзилдан ушланган.

Дастлабки суҳбатда Р.Мадрахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси мазмун-моҳияти ҳамда судланганлик ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, қарздор 22 млн. 800 минг сўм, яъни 2021 йил 1 май кунига қадар ҳисобланган алимент қарзини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 0
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 0
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 0
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 23
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 0
  • Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда 01 мая, 20:33 0
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 0
  • Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради 01 мая, 19:53 8
  • Истанбулдаги 1 май намойишларида 140 дан ортиқ киши ҳибсга олинди 01 мая, 19:30 8
  • Янгиҳаёт тумани судьяси пора билан қўлга тушгани рад этилди 01 мая, 19:11 15
  • Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида топ-даражага кўтарилганидан кейин нималар деди? 01 мая, 18:53 23
  • "Ливерпуль" футболчиси жамоадошининг хотини билан “дон олишиб юргани" маълум бўлди 01 мая, 18:33 151
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 42
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 61
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 22
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 35
  • Бўлимлар