«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:48
ЎЗO‘Z

Ички бозорда ўсимлик ёғи нархи нега кескин ошиб кетди?

10 апр, 07:30 4 555 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ички бозорда ўсимлик ёғи нархи нега кескин ошиб кетди? Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгариши ҳақида маълумот берди.

«Жорий йилнинг март-апрель ойларида кунгабоқар ва пахта ёғлари нархлари кескин ошганлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.

Ҳолатдан келиб чиқиб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлил қилиб борилмоқда.

Санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади.

2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган.

Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этди.

Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди.

Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлди.

Юқоридагиларга асосан, ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўраётганлиги маълум қилинади» дейилади Қўмита матбуот хизмати хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 31
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 71
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 343
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар