«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:53
ЎЗO‘Z

Сурхондарё прокуратураси эри ва қайнукаси томонидан жинсий алоқада бўлишга мажбурланганини айтган аёлнинг мурожаатига муносабат билдирди

06 апр, 15:05 5 837 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сурхондарё прокуратураси эри ва қайнукаси томонидан жинсий алоқада бўлишга мажбурланганини айтган аёлнинг мурожаатига муносабат билдирди Сурхондарё вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайнукасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаатига муносабат билдирди.

Қайд этилишича, П.Эргашев янгаси З.Холмуродовани ҳақорат қилгани ва унга енгил тан жароҳати етказгани юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2021 йил 12 февралдаги қарорига кўра, П.Эргашевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, фуқаро З.Холмуродованинг мурожаатида баён қилинган турмуш ўртоғи Ч.Норматов ва қайнукаси П.Эргашев томонидан зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлгани ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабаб 30 мартда Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовни шаърий никоҳлаган Х.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30 март куни Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар