«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:37
ЎЗO‘Z

Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди

26 мар, 00:13 3 223 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия 1 апрелдан Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди Россия 1 апрелдан бошлаб 6 давлат — Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Венесуэла, Сурия ва Шри-Ланка билан авиақатновларни тиклайди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикова Россия тезкор штабининг йиғилишида маълум қилган. Унга кўра, ҳафтасига бир марта Москва—Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, карантин чекловлари туфайли Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар 2020 йилнинг 16 мартида тўхтатилганди. Сентябрь ойида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда Россия билан авиақатновлар сентябрь ойида тикланиши мумкинлигини айтганди. Аммо Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси Азиз Абдуҳакимов Россия Ўзбекистоннинг мунтазам авиақатновларни тиклаш бўйича таклифини рад этганини маълум қилди.

2021 йилнинг март ойида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Ўзбекистон май ойигача Россия билан мунтазам авиақатновлар тикланишига умид қилаётганини айтганди.

Ўзбекистондан Россияга авиарейс орқали бориш учун ПЗР-тест натижаси салбий чиққан маълумотномага, шунингдек, даволаниш ёки оила билан бирланиш учун зарур ҳужжатга эга бўлиш лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 324
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 101
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар