«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:36
ЎЗO‘Z

«Маҳаллабай ишламаган ҳоким сиёсатимизга хиёнат қилибди» — Шавкат Мирзиёев

04 мар, 10:43 1 786 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Маҳаллабай ишламаган ҳоким сиёсатимизга хиёнат қилибди» — Шавкат Мирзиёев 3 март куни президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш бўйича селектор ўтказди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам сўзга чиқди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

«Бунёдкор маҳалласига борганингизда шу маҳалладаги ҳолат учун жуда хижолат бўлдим. Кўпчилик ўйлаяпти, фақат «Бунёдкор» маҳалласи обод бўладими, деб. Йўқ, ҳамма маҳаллалар билан навбати билан шуғулланамиз.

Фармон билан танишиб чиқдик. Уй-жой масаласи ечимида қабул қилинаётган бу фармон жуда муҳим. Чунки 30 йил деярли қурилиш билан шуғулланмадик
», – деди Шавкат Абдураззоқов.

Давлат раҳбари Наманган ҳокимининг маҳаллага бориб яшаётганидан хурсандлигини айтди.

«Мен ўша маҳаллага бориб яшаётганингизни эшитиб хурсанд бўлдим. Бунёдкор маҳалласи ўрнак бўлсин. Умуман, ҳар бир ҳоким эшитиб олсин, мен ҳамма жойга етиб бораман. Маҳаллабай ишламаган ҳоким сиёсатимизга хиёнат қилибди, ундайлар биз билан ишлай олмайди.

Олдин ёрдам беришда қинғирликлар бўларди, ҳозир турли дафтарларни тузганимиздан кейин ҳаммаси шаффоф бўлди. Энди шулар устида ишлашимиз керак
», – таъкидлади президент.

Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрига ташрифи вақтида, режадан ташқари равишда шаҳардаги Бунёдкор маҳалласига борганди.

Президент маҳалладаги камчиликларга гувоҳ бўлгач, Наманган шаҳри ҳокими ва прокурори алмаштирилди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов контейнер-уй қурдириб, шу ерда яшашга ваъда берди.

Кўп ўтмай, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Олот туманидаги Давлатбой маҳалласига контейнер ўрнатди; ўзи ва штаби шу ерда туриб фуқароларни қабул қилиши айтилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 125
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 147
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 268
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 73
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 86
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 70
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 178
  • Бўлимлар