«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:30
ЎЗO‘Z

Маҳалла институтини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида

03 мар, 19:00 1 808 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маҳалла институтини такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида 1. Соҳага оид 42 та қонун ҳужжати, шу жумладан 4 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та Фармон ва Қарори, Ҳукуматнинг 33 та қарори қабул қилинди, 50 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилди.

2. Қуйидаги институционал ўзгаришлар амалга оширилди:
– оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди;
– “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди;
– аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишда “Маҳалла – сектор – халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизими жорий этилди;
– “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизим жорий этилди.
– маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик бўйича 3 нафар маҳалла раисининг ўринбосари лавозими жорий этилди.
Шунингдек, ёшлар ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла раисининг 2 нафар маслаҳатчиси лавозимлари киритилди;
– маҳаллаларда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссиялар, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари, “Бувижонлар мактаби” кенгашлари ва “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.

3. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш борасида қуйидагилар амалга оширилди:
– маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “Ҳаракатлар формуласи” ишлаб чиқилди ва жорий этилди;
– профилактика инспекторларининг маҳалла аҳолисига
ойма-ой ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилди;
– профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилди;
– ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб белгиланди;
– 8233 та маҳаллада Жамоатчилик назорати масканлари ташкил этилди;
– маҳалла фаоллари томонидан ажрим ёқасига келиб қолган 21 мингдан ортиқ оилалар яраштирилди;
– маҳаллаларда жиноятлар сони камайишига эришилди. Жумладан, 2016 йилда жиноят содир этилмаган маҳаллалар сони 9,5 фоизни (853 та) ташкил этган бўлса, 2019 йилда 33,7 фоизни (3 074 та) ташкил қилди. 2020 йилнинг 5 ойи давомида 69,9 фоиз (6 393) маҳаллаларда жиноят содир этилмади.

4. Маҳалларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш йўналишида қуйидагилар амалга оширилди:
– 730 та маҳалла идораси янгидан қурилди, 2343 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди;
– 4178 та маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил этилди;
– 102 та туман ва шаҳар марказида “Маҳалла маркази” мажмуалари барпо этилди;
– 2078 та маҳалла мебель жиҳозлари, 1249 таси компьютер, 2965 таси телефон алоқаси билан таъминланди, 1293 таси Интернет тармоғига уланди;
– фуқаролар йиғинларига Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ресурсларидан онлайн фойдаланиш имконияти яратилди;
– маҳаллаларда 1300 дан ортиқ ижодий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

5. Соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш соҳасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
– соҳа ходимларининг ойлик маошлари 3 бараварга оширилди;
– “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони таъсис этилди ва шу даврга қадар 632 нафар фаоллар ушбу нишон билан тақдирланди;
– 22 март “Маҳалла ходимлари куни” сифатида белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар