«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:41
ЎЗO‘Z

Санжайнинг «иши» бўйича суд ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

03 мар, 15:23 2 468 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Санжайнинг «иши» бўйича суд ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади Яқинда блогер ва ҳуқуқшунос Зафар Солижонов ўзининг «Телеграм»даги каналида хонанда Санжайга (Санжар Джавбердиевга) нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материлларини қабул қилиш Навоий шаҳар маъмурий суди ходимлари томонидан асоссиз пайсалга солинаётганига оид хабар тарқатди. Мазкур хабар Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати расмий каналида маълум қилинди.

Унга кўра, С. Джавбердиевга нисбатан МЖтКнинг (Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси) 1771-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан расмийлаштирилган маъмурий иш материаллари 2020 йилнинг 11 декабрь куни Навоий шаҳар маъмурий судига келиб тушган.

Бироқ ҳуқуқбузарликда гумонланаётган шахсдан иш ҳолати бўйича тўлиқ, жавбрланувчилардан эса умуман тушунтириш хати олинмагани, шунингдек ҳуқуқбузарлик ашёси илова қилинмагани сабабли ушбу камчиликларни бартараф этиш учун иш ҳужжатлари 2020 йил 25 декабрь куни № 2278-20-сонли хат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлимига қайтарилган.

Шундан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги мазкур иш 2021 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига келиб тушган. Ишни суд мажлисида кўриш 2021 йилнинг 5 март куни давом эттирилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материалларини қайтаришда процессуал қонун талаблари бузилгани эҳтимоли ҳамда ҳужжатларни қабул қилишда сансалорликка йўл қўйилган-қўйилмаганлиги масаласига аниқлик киритиш учун материаллар Судьялар олий малака ҳайъатига хизмат текшируви ўтказиш учун юборилди, дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Санжай тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда «Гулбадан», «Атиргулим атрингни соч», «Карвон» номли қўшиқ ва шеърларни муаллифларнинг розилигисиз, асар яхлитлигининг бузган ҳолда ижро этгани сабабли унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича судга юборилгани хабар қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар