«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 15:54
ЎЗO‘Z

Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

01 мар, 10:23 1 400 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди Бугун тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари фаолият юритиши, инвестицияларни жалб қилиш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш механизми ҳам мавжуд.

Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Мусаффо замин агро” МЧЖдан 482.499,3 минг сўм ҳамда қарздор “Ширин агро сервис” МЧЖдан 104.344,6 минг сўм ундирувчи “ААА Хамкор” МЧЖ фойдасига жами 586.843,9 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ширин шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорларга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖлар ҳисобидан ундирувчи “ААА Хамкор” МЧЖ фойдасига жами 586.843,9 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 0
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 35
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 52
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 62
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 0
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 0
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 0
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 1
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 130
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 28
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 195
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Бўлимлар