«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:18
ЎЗO‘Z

Меҳр тушунчаси

28 фев, 13:53 1 871 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Меҳр тушунчаси У мажлисдан чиқиб, шоша-пиша югурганича уйига қараб кетаётган эди. Ҳамкасблари ортидан: «Ҳа, тинчликми, бунча шошиб қаерга кетяпсан, учрашувинг борми?» деб гап ташлашди. У: «Ҳа, учрашувим бор», деди уларга эшиттириб. Сўнгра ўзига ўзи пичирлаб: «Ҳа, Роббим билан учрашувим бор», деб қўйди.

Йўлда тегмаганга ҳам тош отадиганлардан биттаси: «Ҳа, югур, югур, кеч қоласан», дея қитмирлик қилганига ҳам эътибор қилмади. Аллоҳдан барчага ҳидоят сўраб, йўлида давом этди.

У аср намозидан бироз олдин уйига келди. Эшикни укаси очди. У саломлашиб бўлгач: «Уйда кимлар бор?» деди. Укаси ўзидан бошқа ҳеч ким йўқлигини айтди.

У: «Онам билан синглим тўйга кетишдими?» деди. «Ҳа», деган жавобни олгач, «Шунча тушунтирсам ҳам барибир кетишибди-да, ундай тўйларга бормаслик керак», деди.

Намозини адо этиб бўлгач, Аллоҳга кафтларини очиб юзланди, кўп-кўп дуо қилди, ҳар доимги дуосини ҳам такрорлади: «Роббим, Яратувчим, бизларни йўқдан бор қилган Аллоҳим, Ўзинг бизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Мени ҳидоятли ҳидоятчи бандаларингдан қилиб қўйгин. Мени яқинларимнинг ҳидоятига сабабчи қил». Кейин китоб ўқишга киришиб кетди. Аср вақтигача китобдан бошини кўтармади. Намоз вақти бўлгач, уни адо этиб бўлди ҳам-ки, онаси ва синглиси уйга кириб келишди.

У онаси ва синглисини – Аллоҳнинг изни ила – бир амаллаб сатрда юришга ва намозга ўргатиб олган эди. Шунда ҳам баъзан бепарволик қилиб қазо қилиб қўйишар эди. У доим намоз вақтларини эслатиб, адо этган-этмаганларини сўраб турарди. Шунинг учун бўлса керак, унинг салом-аликдан сўнг биринчи сўраган нарсаси «Пешинни ўқидингларми?» бўлди. Бунга онаси оддий қилиб: «Намоз ўқигани вақтимиз бўлмади», деб қўя қолди.

Шу пайт: «Эҳ, онажоним, келдингларми, чарчаб қолмадингларми, «тўйга борсанг, тўйиб бор»дан бўлиб, оч қолмадингларми?» деб укаси кириб келди. Онаси кенжасини қучоқ очиб кутиб олди, бағрига босиб: «Шу кенжам бошқача меҳрибон бўлди-да, онасининг қорнини ўйлайди-я», деб лаганбардор ўғлини эркалаб кетди. Акаси хонадан чиқиб кетар экан, укасининг: «Хўш, нималар бўлди шундай қилиб?» деган саволини эшитиб, эшик ортида тўхтади.

Синглиси: «Зўр бўлди, даҳшат! Куёв ҳамманинг олдида келинга торт едирди. Мана, видеога ҳам олволганман» дея, телефонидаги ҳар турли пардоз-андоз, ярим-йиртиқ фата-мата деганларини ишга солиб, никоҳ тўйига жуда яхши тайёргарлик кўрган ва юзини табассум билан янада безаган келинга тиржайганича торт кесиб, санчқи билан ҳамманинг олдида едираётган рашксиз эр зотидан бўлган куёвнинг видеосини тақдим қилди.

Акаси нима қилишини ҳам билмай қолди – ичкарига кириб бир нималар десин ёки нима қилсин...

Айтадиганини айтиб бўлган эди, фойдаси бўлмади-ку энди нима қилсин...

Ҳа, онасининг қорнини ўйлаган ўғли «меҳрибон» бўлди, онасидан мақтовлар эшитиб ўтирибди, онасининг охиратини ўйлаган ўғли эса эшик ортида, нима қилишини билмай турибди.

Манба: islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар