«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 22:51
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

26 фев, 21:12 1 357 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга бўлган бир нечта уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида аниқланишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Т.С. инсон танасини сканерловчи қурилма кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрам чиқариб олинди. Мазкур ўрамларга соф оғирлиги салкам 430 гр.ни ташкил қилувчи «опий» гиёҳвандлик воситаси яширилгани аниқланган.

Ҳолатни мантиқан тўла якунига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда кўп босқичли тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Натижада гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга уринган бошқа шахслар ҳам қўлга олинган.

- Тезкор тадбир давомида ‘Айритом’ чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни мамлакат фуқароси Қ.К. ҳам тезкор кузатувга олинди ва сканер қурилмаси кўмагида кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрам борлиги фош бўлди.

Тиббиёт ходимлари иштирокида чиқариб олинган мазкур ўрамлар текшириб кўрилганида эса уларнинг ичида салкам 650 гр. ‘гашиш’ гиёҳвандлик воситаси борлиги фош бўлди.

Орадан бироз ўтиб мазкур постга кириб келган фуқаро Қ.Н.ни ҳам ўзидан олдинги шерикларининг қисмати кутаётган эди.

У ҳам ички аъзоларига наркотик моддаларни яширгани бир зумда боди сканер қурилмаси кўмагида фош қилинди. Бу гал 31 дона ўрам учун ‘жонли контейнер’ вазифасини ўташга уринган шахс 592,22 гр. ‘гашиш’ гиёҳвандлик воситасини шу зайлда олиб ўтмоқчи бўлган.

Шундан сўнг тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхонларидан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
, – дейилади қўмита ахборотида.

Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 0
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 4
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 147
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 74
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 36
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 0
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 0
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 3
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 4
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 21
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 91
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 142
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 83
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 64
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 15
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 172
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 88
  • Бўлимлар