«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:04
ЎЗO‘Z

Президент янги қонунни имзолади

26 фев, 17:20 2 820 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент янги қонунни имзолади «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-677-сон, 26.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин.

Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим.
Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.

Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.

Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак.
Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Шунингдек, Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди. Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилганидан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади. Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар