«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:53
ЎЗO‘Z

Иссиқхоналар қарздорлик эвазига банк ҳисобига ўтказиб берилди

25 фев, 21:10 2 244 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иссиқхоналар қарздорлик эвазига банк ҳисобига ўтказиб берилди Қарши туманлараро Иқтисодий судининг 14.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Humo-nur ta’minot” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар «Яккабоғ тош-агро» МЧЖдан ундирувчи АТБ «Асабанк» Қашқадарё вилоят филиали фойдасига муддати ўтган кредит қарздорликлари, фоизи ҳамда бошқа умумий ҳисобда 1 млрд. 300 млн. сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Шунингдек, ундирувни ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар «Яккабоғ тош-агро» МЧЖга тегишли бўлган 2 та иссиқхона биносига қаратилиши белгилаган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими томонидан тумандаги Жийда МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхоналар тегишли тартибда хатланди. 2020 йил 3 декабрда мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинди.

Ташкил қилинган савдолар давомида иссиқхоналар сотилмаганлиги туфайли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига асосан иссиқхона ундирувчига таклиф қилинди.

АТБ «Асабанк» Қашқадарё вилоят филиали берилган таклифни қабул қилиб, иссиқхоналарни ўз балансига олди. Шу сабабли, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Жасурбек Жуманазаров
МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 9
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар