«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:26
ЎЗO‘Z

«Улар коронавирусдан ҳам ёмонроқ» — Шерзод Кудбиев «нақдлаштирувчилар» ҳақида

25 фев, 11:11 1 696 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Улар коронавирусдан ҳам ёмонроқ» — Шерзод Кудбиев «нақдлаштирувчилар» ҳақида Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев 24 февраль куни бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини камайтириш ва ҚҚС суммаларини ноқонуний ҳисобга олиш муаммосига дуч келган 50 га яқин тадбиркорлар гуруҳи билан учрашди. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

ДСҚ раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатда «яширин иқтисодиёт»га қарши кураш бошланган, хусусан, «шубҳали» корхоналар фаолияти фаоллаштирилган. Унинг айтишича, бу борада ортга йўл йўқ.

Кудбиевнинг сўзларига кўра, 1 февраль ҳолатида ҚҚС бўйича ҳисобга олинган сумма 9,2 триллион сўмга етган, бироқ бу давлатга шунча маблағ тўланганини англатмайди.

«9,2 триллион сўм ёлғон йўли билан тўланмагани натижасида… Майли, бу қандайдир қисми бўлиши мумкин — 1 триллион сўм, 2 триллион сўм ёки бошқа маблағ. Ҳозирда буни яхшилаб ўрганамиз», — дейди Шерзод Кудбиев.

Унинг таъкидлашича, 24 февраль куни солиқ қўмитаси 396 та «шубҳали» компаниялар рўйхатига яна 129 та корхонани қўшган. ДСҚ раҳбарининг огоҳлантиришича, шу сабабли ҳисобга олинган ҚҚСларнинг бекор қилиниши бўйича янги тўлқин содир бўлиши кутилмоқда.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси раисининг сўзларига кўра, «бир кунлик фирмалар» умри сезиларли даражада қисқарган — эндликда улар 300-400 миллион сўмлик «фиктив» битимларни амалга оширганидан сўнг, ёпилмоқда. Айрим фирмалар «давлатдан эмас, балки занжирдаги ҳар бир тадбиркордан ўғирлаб» 300 миллиард сўмлик ҳисоб-фактураларни расмийлаштирмоқда.

«Биз мана шунча қайтарамиз. Кеча битта фирма 300 миллиард сўмлик ҳисоб-фактурани расмийлаштирди. Кимни алдаяпмиз? Энди мен ушбу фирма бўйича камерал текширув ўтказишим керакми? Ўзбекистонда ниманинг нархи шунча бўлиши мумкин? Бу 30 миллион доллар-ку. Сув омбори? Самолёт? Билмайман. Уч кун олдин пайдо бўлган фирма бу каби битимларни амалга ошира олмайди. Келинглар, бир-биримизни алдамайлик», — дейди ДСҚ раиси.

Шерзод Кудбиев 3,1 фоиз ҳолатда (103 та компания) «фиктив» битимлар факти тасдиқланмаганини тан олган, 95 фоиздан ортиқ ҳолатда эса у ўз тасдиғини топган. Унинг маълум қилишича, қўмита корхоналарнинг маблағларини тезроқ қайтариш устида ишламоқда.

«Нақдлаштирувчилар — хусусий тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. Улар давлат ва жамиятни алдамоқда. Улар мана шу 5 фоиз ортидан бойиб қолади деб ўйлайсизми. Кечирасиз, улар коронавирусдан ҳам хавфли. Занжирда битта нақдлаштирувчи аниқланса, бу барчага таъсир кўрсатади», — дейди у.

Бу каби ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилгани бўйича йиғилган барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

Учрашув иштирокчиларидан бири ДСҚдан ёрдам беришни ва молиявий амнистия тақдим этишларини сўраган. Шерзод Кудбиевнинг маълум қилишича, ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш натижасида солиқ қарздорлиги юзага келган тадбиркорларга Солиқ кодексидаги нормаларга мос равишда бўлиб тўлаш ҳуқуқи тақдим этилган. Бундан ташқари, 20 фоизли жарима сакцияси қўлланилмайди. Тадбиркорлар барча зарур ҳужжатларни тақдим этиб, ҳисобларини 1 апрелга қадар тартибга келтирса, жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Бугунги кунга қадар ДСҚ 10 мингга яқин корхона «шубҳали» солиқ тўловчилар билан молиявий операцияларни амалга ошириб, қарийб 1 триллион сўм миқдоридаги қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисоб (зачёт)га олган ҳолда бюджетга тўламаганини аниқлаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда «нақдлаштирувчи корхоналар» билан курашиш бошланиб, 396 та корхонадан иборат шубҳали контрагентлар реестри тузилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундай контрагентлар орасида 120 та давлат корхонаси (47,3 миллиард сўм) ва 86 та давлат улуши мавжуд (48,1 миллиард сўм) корхона аниқланган.

«Нақдлаштирувчи-фирмалар» («бир кунлик фирмалар») товар сотмайди ёки хизмат кўрсатмайди, балки пул маблағларини нақдлаштиради ва фиктив ҳужжатларни расмийлаштиради. Масалан, 100 миллион сўмли битта ҳисоб-фактура орқали «нақдлаштирувчи фирма» ноқонуний равишда 15 миллион сўм ишлаб топади, бу вақтда эса бошқа виждонли тадбиркор бунча маблағни топиш учун бир ойдан ортиқ меҳнат қилишга мажбур.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 67
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар