«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 19:56
ЎЗO‘Z

Президент умумий қиймати 12 миллион доллар бўлган «Chust textile» корхонаси билан танишди

18 фев, 18:45 1 975 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент умумий қиймати 12 миллион доллар бўлган «Chust textile» корхонаси билан танишди Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Чуст туманидаги «Chust textile» хусусий корхонасини бориб кўрди. Ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш - давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналиши. Шу мақсадда шаҳар ва туманларда тўқимачилик мажмуалари ташкил этилмоқда. Чунки бунинг учун хомашё, инфратузилма ва бозор бор.

«Chust textile» корхонаси «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилган. Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда.

Корхона буюртмага қараб, барча турдаги устки ва ички кийимларни ишлаб чиқариши мумкин. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Италия, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларга 9 миллион доллардан зиёд экспорт қилинган. Жорий йилда экспортни 12 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
- Илгари эгилиб пахта экардик, эгилиб терардик, лекин бошқа давлатларни боқардик. Охирги йилларда яратилган имкониятлар туфайли янги корхоналар пайдо бўляпти, тадбиркорлар эмин-эркин ривожланяпти, қайта ишлаш даражаси ошяпти. Кластерлар тузиб, пахтани эгали қилганимиз учун унинг сифати ҳам ўзгараяпти. Пахта сифатли бўлса, тадбиркорга осон бўлади, маҳсулоти сифатли, рақобатбардош бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Яна бир жиҳати, корхона бинолари кўп материаллар сарфланмай, ангар усулида барпо этилган. Натижада қурилишнинг ўзидан 6 миллион доллар иқтисод қилинган.

Давлатимиз раҳбари бунинг маҳсулот таннархига, рақобатбардошлигига таъсирини таъкидлаб, бошқа тўқимачилик мажмуаларини ҳам шундай лойиҳа асосида қуриш бўйича кўрсатма берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Chust textile» лойиҳасининг умумий қиймати қарийб 12 миллион доллар бўлиб, уч босқичга мўлжалланган. Тўлиқ қувватда йилига 5 минг тонна мато, 15 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Ишчилар сонини 2200 га етказиш режалаштирилган.

Шу ерда Наманган вилоятида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 26
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 466
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 48
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Бўлимлар