«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 15:33
ЎЗO‘Z

Бувайдада ота фарзандларининг вояга етгунига қадар 5500 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм алимент пулини тўлади

04 фев, 10:25 1 580 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бувайдада ота фарзандларининг вояга етгунига қадар 5500 АҚШ доллари ва 3 миллион сўм алимент пулини тўлади Мажбурий ижро бюроси Бувайда туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 18.08.2017 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздор И.Тошқўзиевдан ундирувчи С.Тошқўзиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Тошқўзиевдан алимент пуллари мунтазам равишда ўз вақтида тўлиқ ундириб келинган ҳамда ундирувчи С.Тошқўзиевага топширилган.

Жорий йилнинг январь ойи учун алимент тўловини тўлаш учун Бюронинг Бувайда туман бўлимига келган қарздор И.Тошқўзиевга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилганида ота ўз фарзандлари учун улар вояга етгунларига қадар бўлган алимент тўловларини тўлиқ тўлаб беришини маълум қилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 1 февраль куни ундирувчи С.Тошқўзиеванинг розилиги асосида қарздор ота 5500 АҚШ доллари ва 3 млн. 250 минг сўм икки нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳисобланган жами 61 млн. сўм алимент пулларини холислар иштирокида тўлиқ тўлаб берган.

Бу борада юритилган алимент ундириш билан боғлиқ ижро иши бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати унга қайтарилган.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 36
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 135
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 166
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 1
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 0
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 57
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 22
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Бўлимлар