«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Жасур Умиров иши бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этган терговчи ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда

04 фев, 07:45 2 404 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур Умиров иши бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этган терговчи ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда Жасур Умиров иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этган Каттақўрғон тумани ИИБ терговчисининг ҳаракатлари прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилди.

«Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориб, юз берган ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ҳақидаги асос билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълумотида.

2020 йил сентябрида Kun.uz сайтида Самарқандда лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган қизнинг номусига тегилгани бўйича суриштируви эълон қилинганди. Унда хусусан, қизнинг яқинлари 2020 йилнинг 15 июнида Ж.Умиров устидан дастлаб Каттақўрғон тумани ИИБга мурожаат қилгани айтилганди.

Самарқанд вилоят ИИБ таҳририят йўллаган сўровига жавобан берган изоҳида мазкур ҳолатда Ж.Умиров ва бошқаларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмагани сабабли, ЖПКнинг 36-моддаси, 83-моддаси 2-бандини қўллаб, тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинганди. ИИБ қизнинг яқинларига фуқаролик суди ҳамда турмуш қуриш масаласида Каттақўрғон тумани ФҲДЁ органига мурожаат қилишни тавсия этганди.

Мақола эълон қилинганидан бир кун ўтиб Самарқанд вилоят прокуратураси Каттақўрғон туман ИИБ ТБнинг жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилганда, бир қатор терговга қадар текширув ҳаракатлари тўлиқ бажарилмагани, ЖПКнинг 22-моддасида талабларга риоя этилмаганлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан текшириб кўрилмасдан, шошма-шошарлик билан қабул қилингани аниқланганди.

Октябр ойида жиноят иши қўзғатилди, 21 декабр куни Жасур Умиров эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.

2 феврал куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида иш мазмунан кўрилиб, суд ҳукми билан хонанда ҳамда унинг икки нафар таниши айбдор деб топилди. Жасур Умиров беш йилга, унинг танишлари эса 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 65
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 111
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 52
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 36
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 140
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 25
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 127
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 47
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 39
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 130
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 124
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 43
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 95
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 65
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 66
  • Бўлимлар