«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:17
ЎЗO‘Z

Божхоначилар салкам 1,4 миллиард сўмлик қинғирликка чек қўйишди

02 фев, 17:38 1 688 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар салкам 1,4 миллиард сўмлик қинғирликка чек қўйишди Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига Фарғона вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган товарларни кўздан кечириш давомида навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолати фош қилинди.

Ўтказилган божхона кўриги давомида қиймати 525 млн. 439 минг сўмлик 1428 дона автомобиль шиналари ҳужжатларда умуман кўрсатилмагани аниқланди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига ҳам ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча – 1178 дона шиналар келтирилгани маълум бўлди. Божхона назоратидан яширилган мазкур товарлар қиймати эса 433 млн. 450 минг сўмни ташкил қилди. Иккита қонунбузарлик ҳолатида аниқланган автомобиль шиналарининг умумий қиймати салкам 1 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Яна бир ҳолатда, ўтказилган тадбир давомида хориждан темир йўл контейнерида Андижон вилоятидаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган товарлар билан уларга тегишли ҳужжатларни таққослаш жараёнида асосли шубҳалар юзага келди.

Божхона кўриги давомида эса шубҳалар ўз тасдиғини топди. Қаранг-ки, контейнерда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган айрим товарлар ўрнига божхона тўловлари юқори бўлган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 345 миллион сўмлик 2,5 минг дона термос, 18 минг дона тиббий буюмлар, шунингдек, қурилиш материаллари ва бошқа хўжалик моллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар