«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 07:21
ЎЗO‘Z

Тошкентда мактаблардаги техникаларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди

28 янв, 15:30 1 951 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда мактаблардаги техникаларни ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди Тошкентдаги мактабларда ўғирлик содир этиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 17 январь куни Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларидан бирининг директори Бектемир тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, мактаб биносидаги ўқитувчилар хонасида турган 17 дона Jooyon русумли компьютер техникалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари номаълум шахслар томонидан ўғирланганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» (ўғрилик) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни психотроп моддалар таъсирида бўлган 29 ёшли Д.О., 20 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Б.Т. содир этганлиги аниқланган ҳамда улардан компьютер мосламалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Олиб борилган дастлабки тергов давомида ушбу жиноий гуруҳ Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўғирлик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноят ишида гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 72
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 25
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 209
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 86
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 1
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 2
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 21
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 171
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 73
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 197
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Бўлимлар