«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:51
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

28 янв, 13:55 1 859 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 3 ёшли ўғлини 4 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ва унга мазкур жиноий ишда шериклик қилган қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 январь куни Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган М.Қ. 1978 йилда туғилган З.Қ. исмли таниши билан Нурафшон шаҳрига келиб, М.Қ.нинг 2018 йилда туғилган ўғлини шартли харидорга 4 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида М.Қ. аввал ҳам шу каби ҳолатни содир этиб, учинчи фарзанди — 2016 йилда туғилган ўғлини моддий манфаат эвазига бериб юборганлиги аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар М.Қ. ва З.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тадбир сўнгида 2018 йилда туғилган боланинг саломатлиги кўрикдан ўтказилиб, отасига қайтарилган. Суҳбат давомида боланинг отаси аёли М.Қ. уни алдаб боласини уйдан олиб чиқиб кетганини, бундан хабари бўлмаганини ва қаттиқ таассуфда эканлигини билдирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 1
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар