«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 14:19
ЎЗO‘Z

Сайёр қабулда оилалар ярашмоқда

25 янв, 16:46 1 885 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сайёр қабулда оилалар ярашмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 22 январь куни Бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида вилоятнинг Сариосиё ва Узун туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабуллар давомида жами 20 дан ортиқ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан мурожаатларнинг 8 таси жойида хал этилган бўлса қолган мурожаатлар назоратга олиниб масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Айтиш ўринлики, мазкур сайёр қабул давомида кўриб чиқилган аҳоли мурожаатларининг асосий қисмини алимент қарздорлигини ундириш бўйича қилинган мурожаатлар ташкил этди.

Шунингдек, айрим мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга зарурий топшириқлар берилди. Сайёр қабулда мурожаат қилган Сариосиё ва Узун туманларида 4 та оиланинг муросага келиб яраштириб қўйилишига эришилди.

Бундан ташқари, Хикматова Зилоланинг бир нафар фарзанди учун алимент пулларини ололмаётганлиги юзасидан қилган мурожаати жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судида кўриб чиқилиб, алимент пулларини тўламаслигини айтган отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилоят бошқармаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 21
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 36
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 135
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 166
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 56
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 21
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 273
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 53
  • Бўлимлар