«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:08
ЎЗO‘Z

1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди

23 янв, 18:12 1 670 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди Давлатимиз томонидан ҳалол тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган божхона тўловларидан имтиёзларни қинғир йўллар билан қўлга киритиш учун турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга уриниш ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ва Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан сохта ҳужжатлар билан импорт операцияларини амалга оширадиган “тадбиркорлар”нинг божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши ўз вақтида фош этилди.

Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWO” русумли автомашинани расмийлаштириш учун Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштиришади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4718-сон қарорига мувофиқ дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарини 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республикамизга импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолган уддабуронлар, 1,8 млрд. сўмлик имтиёзни қўлга киритиш мақсадида автомашиналарни “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштириб, қинғир режасини амалга ошириш учун мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

Орадан 1 ой вақт ўтиб, уддабурон шахслар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, автомашинага ёнилғи бакини ўрнатиб, автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас балки дизель ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб қайта олиб киришади. Табиийки ҳужжжатлар ҳам шу йўсинда сохталаштирилади.

Қонунбузарлар жиноий қилмишини яшириш мақсадида автомашиналарнинг сохта ҳужжатларини “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этади.

Расмийлаштирув жараёнида Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуацион марказдаги маълумотлар, шунингдек ушбу 2 та юк автомашиналарининг идентификацион белгилари орқали мазкур автомашиналар илгари юртимиздан реэкспорт қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда двигатели дизел ёнилғисида эмас, аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу қонунбузар шахсларнинг иш жойлари кўздан кечирилганида товарларнинг сохта йўл юк кузатув ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган компьтер техникалари ҳамда қўшни давлат идораларига тегишли бўлган 10 дан ортиқ муҳр ва штамплар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар