«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:38
ЎЗO‘Z

ДХХ ва ИИВ томонидан “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди

21 янв, 13:26 3 064 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ ва ИИВ томонидан “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи аъзолари қўлга олинди Шу йилнинг 21 январь куни Сирдарё вилояти бўйича ДХХ Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Сирдарё вилоятида “жиходчилар” экстремистик оқимининг яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Мазкур гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россия Федерациясида мавсумий ишлаши давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб, яшаш жойига қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида ўзларининг бузғунчи ғояларини тарғиб қилиш ва Интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали халқаро террорчилик ташкилотларнинг ғоявий раҳномаларининг маърузаларини тарқатиш билан шуғулланишган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори асосида таъқиқланган экстремистик ва террорчилик гуруҳларга алоқадор шахсларнинг мақола ва маърузаларини интернет тармоғидан юклаб олиб, уларни сақлаш ва атрофдагиларга тарқатиш, шунингдек, Сурия Араб Республикасида давом этаётган қуролли тўқнашувларда иштирок этувчи террорчилик гуруҳларни молиялаштириш билан шуғулланган.

Ушбу жиноий гуруҳ раҳбарлари 2020 йилда Сардоба сув омбори билан боғлиқ сув тошқини оқибатида талофат кўрган масжидларнинг қайта қурилишига моддий кўмак йиғишни айтиб, “Telegram” мобиль мессенжерида ҳайрия гуруҳини очиб, муқаддас қадамжонинг қайта қурилишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган мўмин мусулмонларни алдаб, улар томонидан банк пластик картасига туширилган маблағларни Сурияга жўнатиш билан шуғулланганлар.

Шу ўринда, қўлга олинганлардан баъзилари карантин чекловлари бекор қилингач, Сурияга чиқиб кетишни режалаштириш мақсадида ушбу мамлакат ҳудудидаги маслакдошлари билан алоқада бўлиб келганлар.

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу экстремистик гуруҳнинг аҳолига салбий таъсири ва ёшларни бузғунчи йўлларга бошлашининг олди олиниб, вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида экстремистларнинг барча аъзолари қўлга олиниб, яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тергов харакатлари давомида, уларнинг жиноий фаолиятини фош этувчи далилий ашёлар олинди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлар давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 46
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 62
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар