«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:54
ЎЗO‘Z

Каттақўрғонда зўрланган ўсмир бедарак йўқолган, айбдорлардан бири тўсатдан вафот этган

20 янв, 15:43 5 733 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Каттақўрғонда зўрланган ўсмир бедарак йўқолган, айбдорлардан бири тўсатдан вафот этган Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида содир бўлган ҳолат ҳақида прокуратура баёнот берди. Баёнотда келтирилган воқеалар ривожи чигал кўриниш олганини илғаш мумкин. Ўзининг зўрланганини айтиб ИИБга мурожаат қилган вояга етмаган шахс орадан бир ҳафта ўтиб, бедарак йўқолган. Зўрлашда айбланган фуқаролардан бири уйида вафот этгани аниқланган.

Қайд этилишича, 2021 йил 2 январь куни 2004 йилда туғилган вояга етмаган П.Э. Каттақўрғон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро И.С. ўзининг «Матиз» русумли автомашинасида уни Каттақўрғон шаҳар «Чинобод» маҳалласи ҳудудига олиб бориб, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини, шунингдек, фуқаро С.Р. ҳам «ВАЗ 2106» русумли автомашинасида уни Каттақўрғон тумани ҳудудида жойлашган «Сув омбори» ҳудудига олиб бориб, уни зўрлаб жинсий алоқа қилганлигини кўрсатиб уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширувга киришилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган, ишга алоқадор шахсларнинг кўрсатувлари олиниб, вояга етмаган П.Э.нинг танасида тан жароҳатларига аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган.

Ишда тўпланган далилларга асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан ҳудудий тегишлилиги бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, П.Э.нинг аризасида кўрсатилган фуқаро С.Р. 2021 йил 13 январь куни ўзининг Каттақўрғон туман «Саройқўрғон» маҳалласида жойлашган уйида вафот этганлиги аниқланган.

Фуқаро С.Р.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 14 январь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига фуқаро С.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда вояга етмаган фарзанди П.Э. 10 январь куни уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар