«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:52
ЎЗO‘Z

Президент Чилонзор ҳокими ёлвориб вазифаларни бажаришга ваъда бергани учун уни ишдан бўшатмаганини айтди

17 янв, 00:23 3 334 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Чилонзор ҳокими ёлвориб вазифаларни бажаришга ваъда бергани учун уни ишдан бўшатмаганини айтди Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов Президент томонидан белгиланган вазифаларни уч ой ичида бажаришга ваъда бериб, лавозимида қолди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Президент Шавкат Мирзиёев туманлар ҳокимлари қатнашган мажлисда Юнусободнинг 63 та маҳалласининг янги иш тизимини муҳокама қилди.
Махсус ишчи гуруҳ маҳаллаларнинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммолари ва имкониятларини ўрганиб чиқди. Бош вазир ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Юнусобод туманини ривожлантиришнинг 2021—2022 йилларга мўлжалланган комплекс дастурини тақдим этди.

Худди шундай иш тизимини Тошкентнинг бошқа туманларидаги маҳаллаларда ҳам жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақда гапирганда, Президент Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовни лавозимидан озод этиш ҳақида ўйлагани, аммо ҳоким уч ой ичида топшириқларни бажаришга ваъда берганини айтди.

«Мен Чилонзор тумани ҳокимига у қолиши ёки қолмаслиги тўғрисида кўрсатма бердим. Уни лавозимидан озод қилмоқчи эдим, лекин у ёлвориб, буни уч ой ичида бажара олишини айтди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сарвар Маҳаметовни мақтагани ва унинг «адвокати» сифатида ҳаракат қилганини айтди. «У телевизорда аҳолига Чилонзорда нималар ўзгарганини айтиши керак. Тушунарлими ёки йўқми? Менга мақтов керак эмас, адвокат бўлиш ҳам шарт эмас», — деди Шавкат Мирзиёев пойтахт ҳокимига мурожаат қилиб.

Август ойида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг бешта тумани ҳокимларига, жумладан, Чилонзор тумани раҳбарига «пандемия пайтида аҳолидан келиб тушган кўплаб шикоятлар ва топшириқларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги» учун ҳайфсан берганди.

Сарвар Тошматович Маҳаметов Чилонзор туманига 2018 йил октябрь ойидан бери ҳокимлик қилиб келмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар