«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда”

16 янв, 19:24 3 167 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Отабеков: “COVID-19 нинг янги штамми одамларни хавотирга соляпти – у болаларда кўп учрамоқда” Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Нурмат Отабеков коронавируснинг британча штамми тўғрисида маълумот берди.
Унинг айтишича, “Ҳозир коронавируснинг британча штамми одамларни хавотирга соляпти. Бу янги вирус айни кунда дунёнинг 41, Европанинг 22 давлатида аниқланган”.

Бу касаллик болаларда кўп учраяпти. Болаларда касалланиш ҳолатларида кузатилган 5 та асосий клиник белги қайд этилган. Булар: бош оғриғи, томоқ оғриғи, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқолиши, қорин соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан белгиланади. Бу белгилар 19 ёшгача бўлганлар ва ёш болаларда кузатиляпти”, деди у.

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди. Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда. Шунинг учун шифокорлар ота-оналарга қорин бўшлиғидаги ноқулайлик билан бир вақтда пайдо бўладиган бош оғриғи бор-йўқлигини фарзандларидан сўраб туришларини маслаҳат беришмоқда.

Коронавируснинг янги штамми билан оғриган болаларнинг деярли ярмида ҳарорат 37 даражадан юқори бўлган. Болаларнинг 38 фоизи томоқ оғриғидан шикоят қилган.

Касалланганларнинг тахминан 35 фоизи иштаҳа йўқолганини айтишган. Кўпинча бир ёшга тўлмаган чақалоқларда бу ҳолат кузатилади. Шу сабаб шифокорлар болаларни оз-оз, аммо тез-тез овқатлантиришни маслаҳат беришади.

Шунингдек, штаб аъзоси COVID-19’нинг янги штамми катталарда ёки болаларда аниқланишидан қатъи назар, Ўзбекистонда уларни даволаш учун 30 мингдан ортиқ шифо ўринлари мавжудлигини билдирди. Жами 5 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари тегишли тайёргарликдан ўтказилган. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар захира қилиб қўйилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар