«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 12:48
ЎЗO‘Z

Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди

16 янв, 17:17 2 071 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 04.11.2009 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.А.дан ундирувчи М.Ш.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги вояга етмаган 2 нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 миқдорида алимент ундириши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздор алимент пулларини тўламасдан келганлиги сабабли ижро иши доирасида Бюронинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан жорий йилнинг 4 январь куни қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Хоразм вилояти, Урганч тумани, Тандирчи маҳалласи худудидаги хонадонда турганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси биносига олиб келиниб, автотранспорт воситаси хатланди.

Ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 50
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 60
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 57
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 152
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди 08 мая, 08:55 35
  • Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи 08 мая, 08:52 36
  • Бўлимлар