«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 15:59
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади

16 янв, 14:49 2 379 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь, жума куни Тошкент шаҳри ва Юнусобод тумани фаоллари билан учрашиб, бир гуруҳ маҳалла раислари ҳамда ёшларнинг таклифларини эшитди.

«Дарё»нинг хабар беришича, учрашувда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Гулруҳбону Шокирова ҳам сўзга чиқиб, ўзи таҳсил олаётган таълим муассасаси талабалари амалиёт жараёнини Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналарида амалга ошириши кераклигини қайд этди.

«Ўтган йили Юнусобод туманидаги 250-сонли мактабни олтин медал билан тамомладим. Ўқиш даврида она тили ва адабиёти фанидан олимпиадалар, иншо ёзиш ва шеърият бўйича турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритдим. Бундан ташқари, инглиз тилини ҳам ўрганишга алоҳида аҳамият қаратиб, 16 ёшимдаёқ IELTS сертификатидан 7 баллга эга бўлдим. Мактабни тамомлагач, Америка, Австралия, Буюк Британия, Польша, Канада каби мамлакатларда жойлашган топ-500 таликка кирувчи олий ўқув юртларининг 43 тасига талабаликка тавсия этилдим.

Ўзбекистондаги миллий олий таълим муассасаларининг имтиҳонларида ҳам қатнашиб, энг юқори балл, яъни 189 балл билан бешта университетга давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилдим. Аммо мен ўзимиздаги барча шароитларга эга замонавий университетлардан бирида ўқишга қарор қилдим. Ҳозир 17 ёшдаман ва Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодиёт ва менежмент факультетида таҳсил оляпман. Мен келажакда халқаро даражадаги иқтисодчи бўлмоқчиман.

Ҳурматли Президент, менинг таклифим шуки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиётган талабаларнинг амалиётини Ўзбекистоннинг чел элдаги элчихоналари ва консулхоналарида амалга оширишларида ёрдам беришингизни сўрайман. Бу орқали биздаги талабаларнинг дипломатик салоҳияти янада ошади ва Темурийлар авлоди эканлигимизни бутун дунёга кўрсатишга ваъда берамиз
», — деди Гулруҳбону Шокирова.

Давлат раҳбари 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлаб, унга Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида амалиёт ўташ имкониятини берди.

«Сизнинг бундай ютуқларингиз ҳар бир инсонни, албатта, руҳлантиради. Аввало, ота-онангизга катта раҳмат, уларга менинг номимдан миннатдорчилик билдириб қўйинг. Яқинларингиз сиз билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Мен ҳам сиздан худди ўзимнинг қизимдек чин дилдан фахрланаман.

Юқорида билдирган таклифингиз жуда ўринли. Бу бўйича тегишли қарор ҳам чиқарамиз. Аммо сизга хоҳлаган вақтингизда Америка элчихонасига бориб, бир ойми ёки бир йилми, истаганингизча ишлаб келиш имкониятини бераман. Сиз каби қизларимдан фахрланаман ва ўзбек миллати вакили сифатида бутун дунёга ибрат бўлишларингизни истайман!
», — деди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 0
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 0
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 0
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 12
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Бўлимлар