«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:03
ЎЗO‘Z

Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди

16 янв, 14:11 2 157 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди Фото: TripAdvisor
Ижтимоий тармоқларда 14 январь оқшомида қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Кўп ўтмай Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ахборот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларни бу каби ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва хотиржамликка чақирди.

Сирдарё вилоят телеканали янгиликлар дастурининг ички ишлар бошқармасига асосланиб хабар беришича, аҳоли орасида ваҳима уйғотувчи нотўғри маълумот тарқатганлар қўлга олинган. Лавҳадан кўриш мумкинки, улар жами 10 киши. Қўлга олинганлар орасида аёл киши ва маҳаллий блогер ҳам бор.

Кадр: Telegram
Қўлга олинганлардан бири шу хабарни эшитиши билан ўз аёлига зудлик билан акасиникига бориб туришни, ўзи ҳам тез орада етиб боришини тайинлаган. Кейинчалик Тожикистонда яшовчи тоғасидан бу хабар нотўғрилигини эшитади, аммо бунга қадар ҳамма жойда ваҳима тарқалишга улгургани, қилган ишидан афсусдалигини билдирган.

Оқолтинлик блогер эса YouTube ва Telegram тармоқларидаги ўз саҳифаларида «Қайроққум сув омбори уриб [ўпирилиб] кетди, тезкор тарқатинг» сарлавҳали маълумот жойлаган.

«Кўпроқ одамларга хабар бериш мақсадида ўзим тасвирга олган видеони YouTube’га жойладим. Кейин қарасам, ички ишлар ходимлари овоз кучайтиргичлар орқали аҳолини тинчлантириб юрган экан. Дарҳол кирсам, жойлаган лавҳам ‘просмотр’ йиғишга улгурган экан. Яъни бу лавҳам одамлар кўнглига ғулғула солиши мумкин. Блогерларга маслаҳатим, бирор хабарни тарқатишдан олдин яхшилаб текширинг», — дейди у.

Яна бир эркак эса ўзи яшовчи подъезддаги қўшнилари эшикларини тақиллатиб чиққани, бу орқали уларга тезроқ хабар беришни истаганини, қилган ишидан афсусдалигини билдиради.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) иккинчи қисмига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 244-6-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) иккинчи қисмига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу миш-мишлар 2020 йили Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида жабрланган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолиси орасида ваҳима келтириб чиқарган. Айримлар уйларини зудлик билан тарк этишга уринган. Қайроққум сув омбори Сардоба туманидан 100 километр узоқликда жойлашган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев фуқароларни тинчлантириш учун мазкур туманларга келган. У одамларни миш-мишларга ишонмасликка ва ваҳимага берилмасликка чақирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар