«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 12:37
ЎЗO‘Z

Р.Кушербаев ҳокимларни ноқонуний "снос" бўйича ҳушёр бўлишга чақирди

16 янв, 12:05 1 884 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Р.Кушербаев ҳокимларни ноқонуний "снос" бўйича ҳушёр бўлишга чақирди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ноқонуний "снос" учун алоҳида жавобгарлик белгиланган қонун ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ниҳоят Президент "Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят Кодексига қўшимчалар киритилди.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

Агар мансабдор шахс маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйса Жиноят Кодексига асосан қуйидаги жазо чоралари қўлланади:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
— 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, мансабдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли ҳокимлар энди ҳушёр бўлишлари керак. Чунки уларнинг ноқонуний "снос"лари маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, камига жиноий жавобгарликка тортилиб қолишса депутатликдан ҳам маҳрум бўлиб, Кенгашларга раислик қила олишмайди. Ҳушёр бўлинг!" деб ёзади депутат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 15
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 23
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 87
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 85
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 30
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 10
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 14
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 61
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 56
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 23
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 37
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 23
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 142
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 46
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 121
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 80
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 43
  • Бўлимлар