«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:29
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади

10 янв, 11:25 3 035 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2021 йилнинг 9 январь куни «Спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар» мавзусида брифинг бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».

Унда иштирок этган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2020 йилда 1 миллион 800 минг нафар маҳаллий туристлар сафари ташкил этилганини, 2021 йилда буни кескин ошириб, 7,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилганини айтиб ўтди.

«Президент топшириғига биноан, маҳаллий аҳолининг саёҳат қилиши учун қулай ва арзон транспорт билан таъминлашда авиа ва темир йўл чипталарига 30 фоиз чегирма берилади», – дея маълум қилди Абдуҳакимов.

Бундан ташқари, 2021 йилда транспорт логистикасидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги авиа ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилади. Андижон ва Хивани тўғридан-тўғри боғловчи темир йўл рейси, Фарғона ва Урганч авиарейси, Қаршидан Урганчга темир йўл ҳамда авиарейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастурини жадаллаштириш мақсадида яна кўплаб чегирмалар жорий этилиши маълум қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар