«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:30
ЎЗO‘Z

Гулистондаги гумбурлаш ва ер силкиниши сабаби маълум бўлди

24 дек, 20:27 5 566 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулистондаги гумбурлаш ва ер силкиниши сабаби маълум бўлди Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 20 декабр ҳамда 23 декабр кунлари гумбурлаш ва ер силкинишига ўхшаш ҳодисалар рўй бергани ҳақида хабар берилганди.

Унда вазиятни батафсил ўрганиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тезкор ахборотномалар юборилгани, бу бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, Гулистондаги ер силкиниши ҳолатларини ўрганишни бошлагани айтилганди.

Ўрганиш хулосалари юзасидан ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров томонидан онлайн брифинг давомида барча тафсилотлар маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон, Қирғистон ва Тожикистон сейсмик станциялардан олинган маълумотлар таҳлили натижасида жорий йилнинг 20 декабр куни Тошкент вақти билан 16:33 дақиқа ўтганда Гулистон шаҳридан 8 километр жануби-ғарбда магнитудаси — 3, чуқурлиги ер юзига яқин бўлган 5-10 километр атрофида зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи ер юзасига яқин бўлгани сабабли гумбурлаш овози эшитилган.

«Нега айнан бу ҳодисанинг қисқа ҳудудда, Гулистон шаҳри ва унинг атрофида сезилишининг сабаби — зилзила ер юзига яқин жойда содир бўлгани билан боғлиқ. Бу ҳолатда унинг тарқалиш майдони қисқа бўлади. 23 декабр куни ҳам худди шундай магнитудаси 2,7 балли зилзила бўлган. Зилзиланинг ер юзига яқин бўлгани учун бу сафар ҳам гумбурлаш овози билан кузатилган», — дейди Қаҳрамон Қўчқоров.

Мутахассисга кўра, зилзила ер остида қанча чуқурликда содир бўлса, унинг таъсир доираси шунча кенг бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 223
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 106
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 132
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 394
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 106
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар