«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 05:48
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди

01 дек, 11:16 3 039 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Путин билан COVID-19 га қарши Россия вакцинасини муҳокама қилди Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати ахборотига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Қайд этишларича, президентлар халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилди. Хусусан, 2020 йил декабрида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган (йиғилиш дастлабки режа бўйича 16 октябрда ўтказилиши керак эди).

Мирзиёев ва Путин коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган. Жумладан, ўзаро ташрифлар фаол амалга оширилмоқда, ўзаро савдо ҳажмлари ортмоқда, устувор лойиҳалар ҳамда гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилмоқда.

Кремль матбуот хизматининг ахборотида таъкидланишича, икки давлат раҳбарларининг телефон мулоқоти чоғида «коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган». Кремлнинг қайд этишича, мулоқот Ўзбекистон томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистонда 2020 йил охири ёки 2021 йил бошида коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқилган «Sputnik V» вакцинасининг клиник синовлари бошланиши мумкинлигини маълум қилган эди. Вазирнинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ)га 500 доза вакцина олиш бўйича сўров юборилган.

Сентябрь ойида РТИФ Ўзбекистоннинг «Лахисам» фармацевтика компанияси билан 35 миллион доза «Sputnik V» вакцинасини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган вакциналар ҳам синовдан ўтказилиши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 63
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 20
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 202
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар