«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:21
ЎЗO‘Z

Иш жараёнида ногирон бўлиб қолган фуқароларнинг 186,4 млн.сўм товон пуллари ундириб берилди

23 ноя, 17:25 2 386 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иш жараёнида ногирон бўлиб қолган фуқароларнинг 186,4 млн.сўм товон пуллари ундириб берилди Маълумки, ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши тарафлар учун муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келишига асос бўлади. Ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган бўлиб, ходимлар, иш берувчилар, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарар иш берувчи томонидан тўлиқ ҳажмда тўланиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Сардоба туман бўлими иш юритувига, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2020 йилдаги ва 23.09.2020 йилдаги жами 2 та ижро ҳужжатларида қарздор “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига 117 259 минг сўм ҳамда 69 200 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари 12.05.2020 йилда, 07.10.2020 йилда келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжатларии бўйича ижро ҳужжати келиб тушган кундан давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатлари ижро этиш тўғрисидаги Қонун”нинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Шунингдек қарздор “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилиб барча ҳисоб рақамларига банд солинди.

Ўз вақтида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 16.11.2020 йилда ҳар иккала ижро ҳужжати бўйича жами 186 459 минг сўм бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими фойдасига ундириб берилди.

Ушбу маблағлар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сардоба туман бўлими томонидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖда иш жараёнида меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши оқибатида ногирон бўлиб қолган фуқароларга берилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар