«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:06
ЎЗO‘Z

Коронавирус қандли диабетнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин

22 ноя, 11:00 2 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус қандли диабетнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин Тиббиёт фанлари номзоди Севара Фахрутдинова қандли диабети бор инсонларда коронавирус инфекциясининг оғир кечиш сабаби ҳақида маълумот берди.

"Қандли диабети бўлган инсонлар турли хил инфекцияларга мойил бўлади ва уларда инфекцион жараён оғирроқ кечади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади. Инсон танасига инфекция тушганида қонда қанд миқдорининг ошиши кузатилиши мумкин, шунинг учун касалликни назорат қилишга жиддий эътибор қилиш лозим.

Агар диабети бор бемор қонида глюкоза миқдори баланд бўлса, COVID-19 касаллиги ушбу беморларда оғир кечиши мумкин. Сабаби касалликда кузатиладиган «цитокинлар бўрони» учун шакар қувват манбайидир. Айниқса, тана вазни ортиқча бўлган инсонларда коронавирус оғир кечади. Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси хам ушбу касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин деган тахминлар бор.

Маълумки, коронавирус касаллигини даволашда глюкокортикоидлар гуруҳига кирувчи «Дексаметазон» дори воситаси кенг қўлланилади. Бу дори қонда қанд миқдорини кўтарувчи препаратлар қаторига киради, диабетнинг 2-турига мойил бўлган инсонларда бу дори воситасини қўлланиши диабетни ривожланишига олиб келиши мумкин, бу кўпинча ортиқча тана вазни бўлган инсонларда кузатилади.

Ушбу дори воситасини қабул қилувчи инсонлар қонда қанд миқдорини мунтазам ўлчаб бориши ва албатта, соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари лозим.

Касалликка чалинган беморларда коронавирусдан даволаниш жараёнида қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситалари дозасига бўлган эҳтиёж ортиши мумкин. Коронавирус жараёнида қанд миқдори ошиб кетса, бу оғир асоратларга олиб келиши мумкин, шунинг учун, COVID-19нинг ўрта ва оғир ҳолатларида қандли диабет беморларига инсулин билан даволаш тавсия қилинади. Бу коронавирус инфекциясидан тезроқ тузалишга ёрдам беради, олдин таблетка билан даволанганлар кейинчалик яна ўша даволаш режимига қайтиши мумкин.

Агар диабети бўлмаган, COVID-19 касаллигига чалинган инсонларда «Дексаметазон» ва шунга ўхшаш глюкокортикоид дори-воситалари таъсирида қонда қанд миқдори баланд бўлса, керак бўлганда, улар ҳам инсулин билан даволанишлари шарт. Бу дори воситаларида эҳтиёж қолмаганда қонда қанд миқдори меъёрга келиб, инсулинга бўлган эҳтиёж ҳам йўқолади", дейди мутахассис.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар