«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:39
ЎЗO‘Z

Бухорода ўғрилик қилишига халал берган 13 ёшли қизни болға билан уриб ўлдиришга уринган аёл қўлга олинди

19 ноя, 09:01 4 855 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода ўғрилик қилишига халал берган 13 ёшли қизни болға билан уриб ўлдиришга уринган аёл қўлга олинди Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Бухоро шаҳрида уйида ёлғиз қолган 13 ёшли қизни болға билан уриб ўлдиришга уринган ва хонадондаги 12 турдаги аёллар тақинчоғини, пулларни ўғирлаган босқинчи аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 16 ноябрь куни соат 18:10 да шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали навбатчи шифокори шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, 5-синф ўқувчисига оғир тан жароҳати етказилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ ИИО тергов-тезкор гуруҳи суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Аниқланишича, Бухоро туманида яшовчи 35 ёшли аёл М.Ш. бир неча йилдан буён ота-онаси қарамоғида бўлган 13 ёшли Ф.М. истиқомат қилувчи кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги гўзаллик салонида ишлаб келган. Вояга етмаган қизнинг ота-онаси ишга кетганидан фойдаланган аёл хонадонга кирган ва ёнида ўзи билан олиб келган қўлбола усулда тайёрланган темир болғача билан қизалоқнинг бош қисмига шафқатсизларча урган. Устига-устак, унинг юзини ёстиқ билан босиб, бўғган. Жон талвасасида кўп қон йўқотган қиз ҳушидан кетган. М.Ш. эса уни ўлди, деб ўйлаб, хонадондан 12 турдаги аёллар тилла ва кумуш тақинчоқларини, 100 доллар ва 6 миллион 250 минг сўм нақд пулларни ўғирлаб қочган.

«Фуқаро М.Ш.нинг қилмиши оқибатида ҳали вояга етмаган қиз оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Фуқаролардан шу каби оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслиги учун вояга етмаган фарзанди, кекса отахон ва онахонлар ёхуд ногиронлиги бўлганларни уйда ёлғиз ёки қаровсиз қолдириб кетмасликни сўраймиз ва бу тўғрисида огоҳлантирамиз», — дейди Шуҳрат Жалолов.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-, 97-моддаси 2-қисми «и» банди (таъмагирлик ниятида қотилликка суиқасд) ва 164-моддаси 3-қисми «а» банди (такроран, хавфли рецидивист томонидан босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда босқинчи аёл қамоққа олинган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 216
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 70
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар