«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 07:56
ЎЗO‘Z

Шифокор колбасанинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди

02 ноя, 09:06 3 669 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифокор колбасанинг фойдали хусусиятлари ҳақида сўзлаб берди Фото: «365news.biz»
Россиялик шифокор Инна Мазько муайян турдаги колбасаларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида гапириб берди.
Давлат стандартлари асосида гўшт, ёғ, ичак-човоқ ва зираворлардан тайёрланган табиий колбасалар — оқсил ва энергиянинг ажойиб манбаи. Ёғлар организмни яхши озиқлантиради, ичак-човоқлар таркибида эса фойдали витаминлар бисёр.

Давлат стандартлари асосида тайёрланган колбаса нафақат мазали, балки фойдали ҳамдир. Колбасалар турли гўшт навларидан тайёрланади. Шу боис уларнинг организмга таъсири бир-биридан фарқ қилади. Баъзи колбасалар таркибида темир моддаси кўп бўлиб, у анемияни енгишга ёрдам беради, куч-қувватдан қолганда ва, ҳатто, қон йўқотганда ҳам ижобий таъсир кўрсатади, — дея таъкидлади эксперт.

Инна Мазьконинг таъкидлашича, парранда ёки парҳезбоп мол гўштидан тайёрланган табиий колбаса таркибида ёғ кам бўлгани учун ошқозон ва юрак-қон томир тизимига ҳеч қандай зарар етказмайди. Организм бундай гўшт таркибидаги оқсилни осонлик билан сўриб олади: бу эса мушаклар учун қувват вазифасини бажаради.

Гастроэнтерологнинг фикрича, колбаса таркибидаги кўпгина маҳсулотларни асл ҳолида истеъмол қиладиганлар кам. Бироқ колбаса кўринишида улар мазали маҳсулотга айланишади. Шунга қарамай, эксперт аксарият замонавий колбасаларнинг таркиби яхши эмаслигидан огоҳлантиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 72
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 25
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 210
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 86
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 1
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 2
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 1
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 36
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 21
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 171
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 73
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 197
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Бўлимлар