«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 20:26
ЎЗO‘Z

Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия

27 окт, 14:30 2 319 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга чалинган беморлар бизга айтишни истайдиган 8 тавсия Фото: «Домашний очаг»
Вирус ҳужумидан омон қолганлар кўп нарсанинг гувоҳи бўлди. Улар чинакамига синовдан ўтди, касалликни ўз организмида ҳис қилди ва керакли хулосаларни чиқарди. Коронавирусга чалинган инсоннинг ҳикоясини билан сиз ҳам танишинг, бемор атрофдагилар билан бирга бошидан кечганларини баҳам кўришни истайди.

Вирус ўрмондаги ёнғин каби тезликда тарқалади
COVID-19 ташхиси қўйилган Сиэттлдаги руҳоний Тревор Менкин вируснинг одамдан одамга қанчалик осон ва тез тарқалишидан даҳшатга тушди. 2020 йилнинг 1 мартида Тревор шифохонада даволанаётган дўстини кўрган борган. Кейинчалик унга ҳам коронавирус ташхиси қўйилган. Аммо Тревор барча эҳтиёт чораларини кўрган эди, масофа сақлаш, қўлқоп ва ниқобдан фойдаланиш каби. Орадан бир неча кун ўтиб, Треворнинг турмуш ўртоғи касалликка чалинди.

Иккисида ҳам вирус аломатлари пайдо бўла бошлаган. Шунингдек, Треворнинг ҳаттоки улар кўришмаган бўлса ҳам, фақат Тревордан сўнг ишхонага ташриф буюрган ёрдамчисида ҳам касаллик аломатлари кузатилган. Демак, касаллик бевосита алоқада бўлишдангина юқмайди, у ҳар қандай жойда сақланиб қолаверади ва одамларни зарарлашга қодир. Вирус инсонлар ўйлагандан ҳам кўра тезроқ ҳаракат қилади. Шунинг учун ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш жуда муҳим.

У грипп ёки кучли шамоллашга ўхшамайди
Кўпинча COVID-19’ни гриппга ўхшатишади, аммо бундай эмас. Улар фақат касалликнинг бошланғич қисмидагина ўхшаши мумкин. Бошқа беморларнинг сўзларига кўра, касалликнинг орасидаги фарқ жуда катта. Юқори иситма, ҳаво етишмаслиги кабилар мунтазам кузатилади. Яна бир бемор эса у «ғалати« кунларни шамоллашга қиёсланишини хоҳламайди. Сабаби унинг аҳволи шунчалар оғир эдики, бош оғриғи, нафас олишда қийинчилик, ҳатто ётоқдан туришга ҳам кучнинг етишмаслиги — буларнинг ҳаммаси коронавирус аломати эди.

Аломатлар енгил бўлса-да, касалликка жиддийроқ эътибор қаратиш керак
Коронавирус билан касалланганларнинг 80 фоизи нисбатан енгил аломатлар – енгил иситма, қуруқ йўтал кабилар билан кифояланди. Бир-икки ҳафтадан сўнг улар тезда оёққа туриб кетди. Аммо қолган 20 фоиз бемор қанчалар азоб чекишга мажбур бўлди. Балки, енгил аломатни бошдан ўтказаётганлар жамоат жойларида бемалол юргандир. Лекин касалликни тарқалишига сабаб бўлаётган бундай инсонлар бошқаларга нисбатан худбинлик қилаётгани турган гап. Улар юқтирган бошқа бир беморнинг сурункали касаллиги бўлса-ю, яна вирус билан курашишга кучи етмаса… Шунинг учун ҳар қандай даражадаги коронавирус касаллигидан ҳимояланиш ва бошқаларни ҳимоялаш учун зарур чораларни кўриш лозим.

Коронавирусга чалинмаганлар ҳам ўзини бемор каби тутиши керак
Коронавирус аломатлари сезилса-ю, тест топширишни иложи бўлмаса, бемор ўзини касаллик ташхиси қўйилгандек тутиши ва шунга яраша даволаш ишларини олиб бориши керак. Шунингдек, ўзини яккалаш ва ҳимоялаш чораларига алоҳида эътибор бериш зарур.

Ёрдам бериш ва ёрдам олишдан уялманг
Коронавирус сабаб одамларда йўқолиб кетаётган қадр туйғуси ортга қайтди. Инсонлар бир-биридан узоқлашиб бораётган бир пайтда пандемия туфайли бирлашди. Кимдир касалликка чалинган қариндошига рўзғор учун керакли маҳсулотларни етказди. Яна бир оила боқувчиси касалланиб, шифохонада бўлганида унга ёрдам қўлини чўзишди. Яна кимлардир ижтимоий тармоқлар ёки телефон орқали қўллаб-қувватлади. Бу каби ишлар инсонга яна куч ва ғайрат бағишлайди. Тузалиб кетишига умид беради.

Ваҳимага тушишнинг фойдаси йўқ
Илк касаллик тарқала бошлаган бир пайтда барча ваҳимага тушган ҳолда дўкондан кўпроқ нарсаларни харид қилишга ошиқди. Аммо уларнинг бирортаси фойда бермайди ёки бу касаллик юқишининг олдини олмайди. Унинг ўринига касалликдан тўғри ҳимояланиш, иммунитетни яхшиловчи витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Янгиликларни кўришни чеклаш
Бемор инсон одатда касаллик борасида эфирга узатилаётган ҳар қандай янгиликни ўтказиб юбормайди. Қанча одам касалланди ва яна қанчаси касаллик туфайли вафот этмоқда каби хабарлар инсон онгига салбий таъсир ўтказади. Касаллик кечишини қийинлаштиради. Шунинг учун иложи борича яхши нарсаларни эшитиш, ўқиш ва томоша қилишга ҳаракат қилиш зарур.

Иродали бўлиш керак
Тасаввур қилинг, сиз коронавирус билан касалландингиз ва ваҳимага тушасиз. Албатта, касаллик жуда қўрқинчли. Инсон хаёлига ҳар қандай ҳолат келиши мумкин. Лекин бу қўрқув оила аъзоларингизни икки марта кўпроқ қийналишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам касалликка чалинган беморлар имкон қадар иродали бўлишга, яхши ният ва келажакда ҳали кўп ишларни амалга ошириш учун умидини сўндирмаслиги керак. Бу бемор ва унинг атрофидаги барча инсонлар учун энг яхши чора ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 72
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 104
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 33
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 0
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 9
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • АҚШ разведка идоралари Россия раҳбариятини Навальнийнинг ўлимига алоқадор деб ҳисобламайди 27 апр, 16:21 72
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 28
  • Бўлимлар