«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 23:00
ЎЗO‘Z

Уйда даволанаётган бемор тузалганини қандай билса бўлади?

25 окт, 22:20 3 719 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйда даволанаётган бемор тузалганини қандай билса бўлади? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Менда 3-4 кундан бери нафас етишмаслиги кузатиляпти, аммо йўтал ва иситма йўқ. Рентген текширувида ўпкамда ҳеч қандай асорат йўқлигини айтишди. Нима қилсам бўлади?
Нафас етишмаслик ҳолати турли касалликларнинг оқибати сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

Бу нафас тизими, юрак-қон-томир аъзолари, эндокрин тизим, ҳаттоки асаб тизими касалликларида ҳам бундай ҳолат бўлиши мумкин. Касалликларни бир-биридан фарқлаш учун эса шифокор маслаҳати ва қўшимча текширувлар зарур бўлади. Ташхис аниқлангандан сўнг даво муолажаларини даволовчи шифокор тавсия қилади.

Менда коронавирус аниқланди, уй шароитида даволаняпман. Вирусдан буткул халос бўлганимни, тузалганимни қандай билишим мумкин?
Мурожаатингиздан кўриниб турибдики, Сиз коронавирус касаллигининг енгил шакли билан оғригансиз. Шунинг учун ҳам уйда даволаниш тавсия қилинган.

Тузалганлик ҳолатини субъектив — яъни сизнинг умумий ҳолатингизнинг яхшилангани, симптомларнинг йўқлиги билан биргаликда объектив — яъни шифокор кўригида тана аъзоларида ҳеч қандай салбий ўзгариш йўқлиги ҳамда лаборатор — яъни тест топширганингизда коронавирус аниқланмагани орқали билишингиз мумкин. Шунингдек, иммунологик жиҳатдан антитаначалар шакллангани орқали ҳам билиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 2
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 67
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 61
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 106
  • Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди 08 мая, 16:50 104
  • Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади 08 мая, 16:10 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 0
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 8
  • АҚШ элчиси: “Ўзбекистон президенти ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширди” 08 мая, 21:21 39
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 44
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 131
  • Парҳезшунос творог истеъмоли борасида огоҳлантирди 08 мая, 20:46 29
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 341
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 322
  • “Барселона”да янги можаро бошланди 08 мая, 18:10 191
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 126
  • Ижтимоий-гуманитар йўналишларда квоталар қисқартирилади 08 мая, 17:30 54
  • Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди 08 мая, 17:13 98
  • Бўлимлар