«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:50
ЎЗO‘Z

Энди жарима қўллашлар кўпаяди. Ички ишлар ходимларига қўшимча ваколатлар берилди

21 окт, 23:55 6 873 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энди жарима қўллашлар кўпаяди. Ички ишлар ходимларига қўшимча ваколатлар берилди Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди.

Унгу кўра, кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг масъулиятини ошириш, санитария-эпидемиология назорати марказларининг ҳаддан ташқари даражасига эга бўлган иш юкламасини енгиллаштириш назарда тутилгани қайд этилган.

Кодексда, шунингидек, назарда тутилган транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига ҳам бериш баён этилмоқда.

Қонун билан киритилаётган ўзгартишларга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўллаш ваколатини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан бир қаторда ички ишлар органларига ҳам бериш назарда тутилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди ва эълон қилинган кундан кучга киришини инобатга олиб, мутасадди идораларга уни кенг тарғиб қилиш ҳамда тўлиқ ишлаши учун зарур механизмларни ишлаб чиқиб, жорий этиш топширилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 0
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 1
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 1
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар