«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 05:14
ЎЗO‘Z

Коронавирус буюмлар сиртида неча кунгача яшаб қолади?

30 сен, 14:53 2 443 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус буюмлар сиртида неча кунгача яшаб қолади? Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда неча кунгача коронавирус яшайди? Инфекцияни йўқ қилиш учин қандай дезинфекция қилиш мумкин?
Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.
Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.

Covid-19 билан касалланган бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида касаллик юқса, биринчи бемор тузала бошлаганда бошқа беморлардан масофа сақлаб яккаланиши шартми?
Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади. Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 63
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 20
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 202
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар