«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлади

30 сен, 12:16 2 256 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эндиликда ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлади Фото: «Xabar.uz»
«Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–639, 29.09.2020 й) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш мумкин.
Бунда, ушбу тоифадаги ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилади.

Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки ўрмон фонди ерларини иккиламчи ижарага бериш тарафларнинг келишувига кўра, лекин ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади (шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки унинг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.

Бунда, ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 59
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 32
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 557
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 0
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 2
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 25
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 31
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 101
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 84
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 218
  • Бўлимлар