«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:49
ЎЗO‘Z

Салкам 1 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний савдоси фош этилди

28 сен, 21:25 2 030 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Салкам 1 миллиард сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний савдоси фош этилди Божхона органлари ходимлари товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Аммо ачинарлиси шундаки, ноқонуний даромад илинжида бўлган фуқаролар ҳамон учраб турибди.

Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.

Фуқаро А.О. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 533,4 миллион сўмлик 1046 дона уяли алоқа воситалари,160 дона дазмол, 48 дона чангютгич, 26 дона кабоб пиширувчи мосламалар, 12 дона блендер каби маиший техника товарлари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.Ш. нинг “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг юкхонасидан хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 12 950 000 сўмлик, 15 хил турдаги жами 37 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг фуқаро Р.Ш.нинг вақтинчалик яшаш манзили кўздан кечирилганида, хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 448 миллион сўмлик 5 хил турдаги жами 1120 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, умумий қиймати 994 350 000 сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 0
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 0
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар