«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 18:07
ЎЗO‘Z

Комил Алламжонов ўзбек журналистикасидаги цензура ва босимлар ҳақида

28 сен, 16:26 1 970 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Комил Алламжонов ўзбек журналистикасидаги цензура ва босимлар ҳақида Бугун, 28 сентябрь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан халқаро онлайн конференция ўтказилмоқда.

Конференцияда сўз олган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов айни пайтда ўзбек журналистикасидаги мавжуд муаммоларни ва ҳал қилиниши керак бўлган вазифаларни санади.

«Ўзбекистон «қора рўйхат»дан чиқди ва «Чегара билмас мухбирлар» матбуот эркинлиги индексидаги мавқейини яхшилади: 2017 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда 13 ўринга юқорилади.

Лекин муаммолар йўқми? Албатта, бор. Журналист ёки блогерда қўрқув йўқми? Албатта, бу ҳам бор. Акс ҳолда, натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди
», дея таъкидлади Комил Алламжонов.

У маълум доирадаги шахсларнинг цензураси, журналистлар ва блогерларнинг ўзини цензура қилиши, давлат ходимларининг таҳдидлари ёки босими каби ҳолатлар ҳалигача борлиги ва уларга қарши курашилаётгани, таклифлар берилаётганини қайд этиб ўтди.

«Шу кунларда президент топшириғи билан яна бир муҳим ҳужжат, яъни оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ва журналистларга босим ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун чиқиши керак.

Биз ҳали ҳам йўлнинг бошида эканлигимизни ва бу йўлда хато ва камчиликлар бўлишини тушунамиз. ОАВни либераллаштириш бошлангани вақтинчалик ўзгариш эмас, балки президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси. Бу – энг муҳими
», деди у.

Фонд Васийлик кенгаши раиси ҳар бир фуқаронинг ахборотдан эркин фойдаланиш ҳуқуқи мамлакат Конституциясида белгилаб берилгани, лекин кўп йиллар давомида бу ҳуқуқ ҳам амалга оширилмай келганини айтиб ўтди.

«Энди вазият ўзгарди. Бу вазият сиёсий аҳволга эмас, балки одамзод бошига келган пандемия туфайли ҳам янги даражага кўтарилиши ва ёндашув хам мутлақ ўзгариши керак. Бу масала одамлар ҳаёти хавфсизлигидир. Шундай экан, ахборот эркин бўлиши, ўз вақтида ҳар бир фуқаро ундан хоҳлаганича фойдалана олиши керак. Барча масъулларни ушбу масалага жиддий ёндашишга чақираман. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари олдида эса аҳолининг қўлга киритилган ишончини йўқотмаслик каби муҳим вазифа турибди», дея қайд этди Комил Алламжонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 161
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 309
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 44
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 60
  • Бўлимлар