«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 23:06
ЎЗO‘Z

ДХХ томонидан гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйилди

28 сен, 16:56 2 241 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ томонидан гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйилди ДХХ ходимларининг Божхона қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида пойтахтда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар ушланиб, улардан мамлакатга халқаро почта жўнатмалари орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган ва пойтахт ҳудудида сотилиши лозим бўлган 160 гр. га яқин “кокаин” гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди. Ўзининг моддий манфаатларини ўзга инсонлар соғлиғи ва ҳаётидан устун қўядиган ушбу кимсалар кокаин моддасининг 1 граммини 300-350 АҚШ доллардан сотишни режалаштиришган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир натижасида 1976 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, айни пайтда Чилонзор туманида истиқомат қилувчи А.Т. тўхтатиб текширилганда, унинг ёнида 117 гр. “опий” ва 116 гр. “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида у мазкур гиёҳванд моддаларни 1965 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, Денов шаҳрида яшовчи А.О.дан олганлиги маълум бўлиб, у ҳам Тошкент шаҳрида процессуал тарзда ушланди ва унинг ёнидан 5 гр. “опий” моддаси олинди.

ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиқўрғон тумани «Қизилёзи» МФЙда яшовчи, 1952 й.т., муқаддам икки маротаба судланган С.Қ. бошқарувидаги “Тико” русумли автомашина текширилганда, унинг юкхонасида 1085 гр. “гашиш” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, у Янгиқўрғон тумани Заркент қишлоғи “Маданият” МФЙ ҳудудидан ўтган давлат чегараси яқинида қирғизистонлик “Ақилбек” исмли шахсдан ушбу гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олган ва Наманган шаҳрида сотишни режалаштирган.

ДХХ ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Наманган шаҳрига киришда “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган 1981 й.т., Наманган шаҳрида яшовчи Т.Т.нинг ёнида 482 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси вилоят ички ишлар ва божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1986 йил Ургут туманида туғилган Ё.Б. ҳамда 1976 йил Паст Дарғом туманида туғилган А.Р.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Улардан 1 кг 300 гр “опий” ва 1 кг 490 гр “марихуана” моддалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 160 гр. га яқин “кокаин”, 1 кг 422 гр. “опий”, 1 кг 683 гр “гашиш” ва 1 кг 490 гр “марихуана” моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 0
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 0
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 1
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • Бўлимлар