«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 14:59
ЎЗO‘Z

Бухорода бангихона сақлаган аёл аниқланди

28 сен, 10:55 2 387 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода бангихона сақлаган аёл аниқланди 2020 йилнинг 11 сентябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тадбир давомида, 35 ёшли Д.М. (аёл) гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун борган фуқаронинг гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиши учун ўзининг Қоракўл туманида жойлашган яшаш уйида гиёҳвандлик воситалари ва махсус мосламалар билан таъминлаб, гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишга шароит яратиб бериб, бангихона сақлаш жиноятини содир қилган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан аниқланган.

Д.М.нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик воситасини чекишда фойдаланилган бир дона елим идиш (баклашка), 1 дона сигарета қутиси, фалга қоғоз бўлаклари, ёнган гугурт чўплари қолдиқлари, сигарета қолдиқлари, 1 дона стакан, 1 дона 50 минг сўмлик купюрадаги пул ҳужжатлаштирилиб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, бир дона елим идишнинг (баклашка) ичида соф оғирлиги 0,24 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги кўрсатилган.

Шунингдек, Д.М. 200 минг сўм пуллар эвазига фуқарога марихуана гиёҳвандлик воситасини сотганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тадбирда олинган модданинг соф оғирлиги 2,39 грамм бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.М. (аёл) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки бангихона ташкил этиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 0
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 226
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 187
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 247
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 1
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 4
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 23
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 14
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 24
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 119
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 25
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 55
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 44
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 32
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 46
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 62
  • Бўлимлар