«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:03
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳрида учрашди

25 сен, 21:23 2 673 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳрида учрашди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев 25 сентябрь куни амалий учрашув ўтказди. Учрашув Қозоғистон томонининг таклифига биноан, Туркистон вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудидаги Сариағаш шаҳрида ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон—Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Коронавирус инфекцияси глобал миқёсда тарқалишининг оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида ҳукуматлар даражасида яқиндан мувофиқлашув ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама савдо ҳажмини ошириш ва товар айирбошлашнинг ўзаро келишилган кўрсаткичларига эришиш учун қулай шароитлар шакллантиришни давом эттириш, қабул қилинган қўшма «Йўл харитаси» доирасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида кооперация бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, минтақавий шерикликни, жумладан, 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви якунида эришилган келишувлар асосида илгари суриш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, МДҲ доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасида яхши қўшничилик ришталари ва ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлашда доимо қатъий эканликларини яна бир бор таъкидлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар