«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Жамшид Қўчқоров: Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди

25 сен, 21:36 2 450 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жамшид Қўчқоров: Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш омиллари ҳамда 2020 йил охирига бориб республика бўйича қанча оила ижтимоий нафақа олиши ҳақида маълумот берди.

«2020 йилнинг январигача камбағаллик очиқ-ойдин тан олинмаганди. Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди. Камбағалликни тадбиркорликни, таълимни, соғлиқни сақлашни ривожлантириб қисқартириш мумкин.

Иқтисодий тараққиёт бир томондан камбағалликни камайтирадиган бўлса, иккинчи томондан камабағалликнинг кўпайиши иқтисодий тараққиётни пасайтиради. Одамларда соғлиқни сақлашдан ва таълимдан яхши фойдаланиш имкони бўлмайдиган бўлса, улар борган сари камбағаллашади ва иқтисодиётда талаб камаяди. Иқтисодиёт ўзининг юқори малакали ходимларига бўлган эҳтиёжини қоплолмайди ва ўсиш пасаяди
», дея таъкидлаган у.

Маълум қилинишича, 2020 йининг бошида ҳар ойда 552 минг оилага моддий ёрдам берилган. Июнь ойида бу кўрсаткич 774 минг, июль ойида эса 876 мингга етди. Йил охирига бориб ижтимоий нафақа берилган оилалар сони 1 миллион 200 мингга етиши кўзда тутилган.

Декабрь ойигача Ўзбекистондаги 8 миллион оиланинг 15 фоизи ижтимоий нафақа бериш режалаштирилган. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги ҳар 4 оиланинг биттаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса ҳар 5 оиладан биттаси ижтимоий нафақа олувчи бўлади.

«Йил бошида Хоразм ва Навоий вилоятида яшовчи оилаларга 5 фоиз ижтимоий нафақа берганмиз. Аммо Навоий вилояти камбағаллик даражаси бўйича пастдан 3-ўринда туради. Экологик ва бошқа сабаблар туфайли икки вилоятга бир хилда ижтимоий ёрдам ажратилган.

Пандемия сабабли бу хатони тузатишга тўғри келади, яъни Хоразм вилоятининг 17 фоизига ижтимоий нафақалар тарқатиш кўзда тутиляпти
», деди бош вазир ўринбосари халқаро пресс-клубнинг 25 сентябрь куни ўтказилган сессиясида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар