«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:14
ЎЗO‘Z

Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади?

25 сен, 11:50 2 547 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юк машинаси катта тезликда фоторадарга тушганда, унинг тезлиги қандай аниқланади? Ҳозирги кунда транспорт воситалари сони ортиб бораётганлиги сабабли йўл транспорт ҳодисаларининг содир бўлиш хавфи ҳам ошиб бормоқда. Бу ҳолат эса суд автотехника экспертизасини ўтказишга талаб ортишига олиб келмоқда.
Суд автотехника экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича жорий йил 22 сентябрь куни Адлия вазирлигининг "Адлия билан мулоқот" (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Адлия вазирлигининг Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази ходимлари иштирок этиб, суд автотехника экспертизасини ўтказиш тартиби, ушбу экспертизани ўтказишда хал этиладиган масалалар, халкаро ҳамкорлик ва янги тур экспертизалари ва суд автотехника экспертизасидаги муаммолар бўйича тушунтириш беришди.
Мазкур экспертиза ўтказиш учун асос суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ва суднинг ажрими, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ҳисобланади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра суд автотехника экспертизаси асосан йўл транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари, ҳайдовчиларнинг амалдаги “Йўл харакати қоидалари” талабларига риоя қилган ёки қилмаганлиги аниқлаш учун ўтказилади. Шунингдек, транспорт воситасининг тормоз излари ва видеотасвирга асосан транспорт воситаларини ҳаракат тезликларини аниқлаш, ҳайдовчиларнинг тормоз бериш ёки айланиб ўтиш йўли билан ҳодисани олдини олиш техник имкониятларини ва транспорт воситаларини техник ҳолатларини аниқлаш учун ҳам суд автотехника экспертизаси тайинланиши айтиб ўтилди.

Мулоқот давомида суд транспорт-изшунослик, транспорт воситаларини техник холатини текшириш ва транспорт бахолаш экспертизаларида транспорт воситалари таъмирланган бўлса тадқиқотлар ўтказиб бўлмаслиги, чунки транспорт воситалари таъмирланиб ЙТҲ механизми хақида маълумот берувчи излар йўқолиши, шунингдек, фотосуратларга асосан экспертиза тадқиқотларини ўтказиб бўлмаслиги, чунки улар тадқиқотлар учун тўлик маълумот ва ўлчамларини бера олмаслиги таъкидланди.

Мулоқотда мутахассислар томонидан фуқаролар учун қизиқ бўлган бир қатор саволларга ҳам жавоб берилди. Жумладан, янги турдаги суд автомобиль йўллар экспертизасини ўтказиш тартиби, транспорт воситаларини тезлиги қандай аниқланиши, транспорт воситаларини баҳолаш экспертизасини ўтказиш, эксперт берган хулосадан норози бўлганда кимга қандай мурожаат қилишлари мумкинлиги ва юк машинасида катта тезликда фоторадарга тушганда уни аниқлаш тартиблари бўйича тушунтириш беришди.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар