«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:02
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади

25 сен, 09:23 3 215 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори имзоланди.

Унга кўра, Ўзбекистонда «Ҳудудгазтаъминот» AЖ томонидан табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси амалга оширилади.

Тендер натижаларига мувофиқ «Технопарк» МЧЖ билан электрон газ ҳисоблагичлари ва зарур бўлган ускуналарни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилибди.

«Ҳудудгазтаъминот» AЖ маблағлари эвазига 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида газни ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредит маблағлари эвазига 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда мазкур тизим жорий этилади.

2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳисоблагичларни тўлиқ ўрнатилади.

Лойиҳани 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 4 йил муддатда қайтариш шарти билан (6 ойлик ЛИБОР+3%) 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб қилинади.

Бундан ташқари, «Ўзсаноатқурилишбанк» 27,5 миллион АҚШ доллари, электрон газ ҳисоблагичларини йиғиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларини Италиядан харид қилишга йўналтириладиган Италиянинг «SACE» давлат экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида хорижий тижорат банклари кредити жалб қилинади. Лойиҳанинг маҳаллий харажатларини қоплаш учун биринчи ўринда республика жамғармалари ва маҳаллий тижорат банкларининг маблағлари ва заруратга кўра хорижий молиявий ташкилотлар қарз маблағларидан фойдаланилади.

Молия вазирига «Ҳудудгазтаъминот» АЖ кредитлари бўйича ваколатларига давлат кафолатларини бериш ваколати берилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар